AhlulBayt News Agency - ABNA :
Бугун Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Байтулҳаром зиёратчиларига йўллаган мурожаатларида сўнгги асрлардаги энг буюк зулм- истибдодни Фаластин минтақасида юз бераётганини таъкидлаб, Фаластин мавзуси ислом оламидаги энг муҳим масаладир. Бу масала тил, ирқ ва географиясидан қатъий назар ҳар бир мусулмоннинг энг асосий масаласи ҳисобланади деб эълон этдилар.
Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим
وَ الحَمدُلِلّهِ رَبِّ العالَمین وَ صَلَّی اللهُ عَلی رَسولِهِ الکَریمِ الاَمین، مُحَمَّدٍ خاتَمِ النّبییّن، وَ عَلی آلِهِ المُطَهَّرین سیَّما بَقیَّةِاللهِ فِیالاَرَضین، وَ عَلی اَصحابِهِ المُنتَجَبین وَ مَن تَبِعَهُم بِاِحسانٍ اِلی یَومِ الدّین
Ҳар йилги Ҳаж маросими исломий умматга Парвардигори маннон ваъда қилган раҳмат ва иноятининг маҳаллидир.
. Қуръондаги
«وَ اَذِّن فِی النّاسِ بِالحَجّ»
Тарих давомида Ҳаж маросимидаги чақириқлар, Худо пайида бўлган жон ва қалблар ҳамда ақл- мантиқ томон йўл олган андиша ва фикрлар унинг баракатидан баҳралар олишлари ва ҳар йили Ҳаж маросимдаги сабоқлар ва таълимотлар мусулмонларнинг бир гуруҳи орқали бутун ислом оламидаги бошқа халқларга етказилиши учун айни ушбу муборак дастурхонга даъват этиш маъносидадир.
Ҳаж маросими, таълим -тарбият, тараққиёт ҳамда жомеа ва инсоннинг маълумотлари учун асосий унсур бўлган ибодат, бандалик ва зикр қилишнинг иксири-малҳамидир. Ягона уммат рамзи бўлган инсонлар жамоаси ва иттифоқи ёнида ягона марказ ва тавҳид асосидаги уммат ҳаракатининг рамзи ҳисобланадиган қўшма ва муштарак мақсад йўналиши атрофида айланиши, маросимда қатнашувчи зиёратчиларининг бир хил ҳақ- ҳуқуқи шунингдек бадбинлик, ирқпарастлик ва инсонлар орасида фарқ қўйишдан узоқ бўлган маросимлар, айниқса фурсатлар ва имкониятларни бирлаштириш масаласи кичик бир шаклда исломий жомеанинг аоссий мақсадлари ва устунларини намоён этади.
Ҳаж маросимидаги ҳар бир ҳаракат, зиёрат, вуқуф, тавоф ва эҳром каби маросимлар ислом дини ўз жомеасида жорий этган талаб даражасидаги рамзли ишоралар ва диний фаризаларнинг нишонасидир.
Турли мамлакатлар халқлари орасида маълумот алмашиши, таржибалар алмашиши, бир бирининг аҳволидан хабардор бўлиб нотўғри қарашларга барҳам беришлар, қалбларни яқинлаштириш, муштарак душманларга қарши кураш учун ўз потенсиалларини тўплаш ва яқинлаштириш, ҳатто минглаб йиғилишлар ва тўпланишлар билан ҳам қўлга киритиб бўлмайдиган- Ҳаж маросимининг буюк ютуқларидан ҳисобланади.
Зулм -ситам, фасод, диктатура, раҳмсизликлардан узоқлашиш ҳамда дунёдаги зўравон қудратлар қаршисида тура олиш рамзи бўлган мушриклардан узоқлашиш маросими, Ҳаж зиёратининг буюк баракалари ҳамда мазлум мусулмон халқлари ва миллатлари учун катта бир имконият ва фурсат яратиб беради.
Бугунги кунда зўравон қудратлар ва улар бошчилигида бўлган АҚШдан узоқлашиш ва унга қарши курашиш, мазлумкушлик ва урушқоқликдан узоқлашиш ва унга нисбатан нафратланиш демакдир. Бу дегани терроризм манбалари жумладан ИШИД такфирий гуруҳи ва АҚШнинг Блек-ватер террорчиларини маҳкум қилишдир. Инсонлар, айниқса болаларни оммавий қирғин қиладиган сионистик режим ва уни ҳимоя қилувчи режимлар қаршисида тура олиш маъносини англатади.
Ҳаж маросимидаги ҳаракатлар, Яқин Шарқ ва Африка шимоли каби нозик минтақаларда АҚШ ва унинг малайлари, ёлланмалари ва тарафдорлари содир этаётган жиноятлар ва уруш солишларини қоралашдир. Зеро АҚШ ва унинг иттифоқчилари ушбу минтақаларда ҳардоим халқларга зарар етказиб, ҳар куни улар бошига катта мусибатлар келтиришмоқда.
Мушриклардан узоқлашиш ва уларга нисбатан нафратланиш - ирқпарастликни маҳкум қилишдир, ўз ирқи, географияси, териси, авлод- аждоди билан фахр қилишни қоралаш маъносидадир. Шунингдек зўравон қудратларнинг ёвузликлари, зўравонликлари, тажовузкорликлари ва фитналарига нисбатан нафратланиш ҳисобланади. Зеро ислом дини барча инсонларни адолат, шарофат, нажобат ва инсониятга даъват этиб, зўравонлик, ирқпарастлик ва жинояткорликка қарши курашни тавсия этади.
Буларнинг ҳаммаси Иброҳимий Ҳаж баракатларидандир. Зеро ҳақиқий ислом бизларни ушбу муҳим маросимга даъват этади.
Бу эса исломий жомеалардаги миллатлар армонларининг муҳим бир қисмидир. Ҳар йили турли мамлакатлардан келадиган мусулмонлар Ҳаж маросимини бажо келтириб, азим, буюк ва чуқур мазмундаги намойишларни вужудга келтиришади ва ушбу мислсиз ҳаракат орқали бутун инсонларни бундай жомеани яратишга чақиришади.
Айни пайтда Ҳаж маросимида уларнинг бир гуруҳи қатнашаётган ислом оламининг билимли ва истеъдодли шахсиятлари ва масъуллари катта масъулият ва вазифага эгалар.
Ушбу маънавий сабоқлар уларнинг ҳиммати ва саъй-ҳаракатлари билан бошқа миллатлар ва оммавий афкорга етказилиши лозим. Фикр- андишалар алмашиши, тажрибалар алмашиши каби муҳим мавзу ушбу шахслар томонидан амалга оширилиши керак.
Бугунги кунда қайси мазҳаб, тил ва географиядан бўлганига қарамай мусулмонларнинг энг асосий сиёсий масалалари Фаластин мавзусидир. Зеро, дарҳақиқит сўнгги асрлар ичидаги энг буюк зулм- истибдод ҳам Фаластин минтақасида ва фаластинликларга қарши йўлга қўйилган.
Ушбу дард- аламли можароларда бир миллатнинг бор йўғи, сарзамини, уй -манзили, экинзорлари, бойликлари талон- тарож этилиб, ҳурмат иззати ва ўзлиги паймол қилинмоқда.
Ушбу миллат Аллоҳ инояти ва тавфиғи билан мағлуб бўлмаган ва бўлмайди ва бугунги кунда олдингиданда кўпроқ шижоат билан душманга қарши кураш олиб бормоқда. Аммо жиддий натижа ҳосил бўлиши учун барча мусулмонларнинг ёрдамига эҳтиёж сезмоқда. Биз барчаларингизни душманнинг ҳийла- найрангини нобуд қилиш ва мағлуб этиш учун фаол қатнашишга чақирамиз. Албатта Аллоҳнинг ёрдами ва марҳамати билан зўравон қудратларнинг барча фитналари ҳам муқовимат жабҳаси қаршисида мағлуб бўлади ва мағлуб бўлишга ҳам маҳкумдир.
قالَ اللهُ العَزیز: اَم یُریدونَ کَیداً، فَالَّذینَ کَفَروا هُمُ المَکیدون. صَدَقَاللهُ العَلیُّ العَظیم.
Барча ҳожийларнинг тоат ибодатларини Худованди карим даргоҳига қабул бўлишини тилаб, Парвадигор даргоҳидан барчаларингизга саломатлик ва мувафаққиятлар тилаб қоламан.
Сайид Али Хоманаий
ҳижрий қамарий 1440 йилнинг 3 –чи зийҳижжа куни.
............................................
End/ 257