AhlulBayt News Agency

source : Leader.ir
Thursday

24 December 2015

11:02:00 AM
726631

Full Text;

Second Message of Ayatollah Khamenei to the Western Youth in Uzbek

Second Message of Ayatollah Khamenei to the Western Youth in Tajik.

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ғарб мамлакатлари ёшларига йўллаган иккинчи мактубининг тўлиқ матни Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ғарб мамлакатларидаги ёшлар оммасига Францияда нодон ва кўр террорчи оқимлар томонидан содир этилган аянчли ва мудҳиш ҳодиса яна бир бор мени сизлар билан суҳбат қилишга ундади. Мен учун афсусланарли жойи шундаки, шундай воқеалар ортидан гапиришга тўғри келияпти, аммо воқеълик шундаки, агар қайғули масала ҳамфикр бўлишда мулоҳаза ва чуқур ўйлаш учун замин яратмас экан, бундай ҳолат икки баробар зарар бўлади. Дунёнинг қайси бурчагида бўлмасин инсоннинг ранжиши бу ўз ўзидан бошқа инсонга ҳам ўз таъсирини ўтказиб уни ҳам ғам-қайғуга солади. Гўдакларнинг ўз азизларининг кўз ўнгида жон беришлари, оналарнинг шод ва қувноқ хонадонларини аза ва мотамга айлантиради. Эрлар ўз аёлларининг жонсиз таналарини шоша-пиша қаергадир олиб боришлари ва ёки бўлмасам бундай ҳолатни кузатиб турганлар ҳаётнинг сўнги лаҳзаларида нималар бўлишини билмас эди. Бундай манзара эса инсоний ҳис-туйғуларни янада жўшқинлантиради. Шундай мудҳиш воқеа-ҳодисалар Францияда содир этиладими ёки бўлмасам, Фаластин, Ироқ, Ливан, Сурияда рўй беришидан қатъий назар кимки, инсонийлик туйғуларидан ва муҳаббатдан баҳраманд бўлса, ушбу саҳналарни кўриб таъсирланади ва ачинади. Шубҳасизки, ер юзидаги бир ярим миллиард мусулмонларда ушбу ҳиссиётлар мавжуд бўлиб, ушбу фожианинг сабабчиларидан ва омилларидан жирканишади ва нафратланишади ҳамда улардан безор бўлишган. Бироқ масала шундаки, бугунги ранж ва озорларлардан тўғри хулоса чиқариб эртанги кун ва келажак учун яхшироқ ва хавфсизроқ замин яратилмас экан, бугунги кунда алам ва оғриқлар фақат самарасиз ва аччиқ хотираларга айланади холос. Мен шунга аминманки, бугунги нохуш ва кўнгилсиз ҳодисалардан фақат сиз ёшлар ибрат ва дарс олишга қодирсиз. Сиз ёшлар келажак ҳаёт учун янги йўл топинглар ва четлаб ўтиб бўлмайдиган тўғон каби мустаҳкам бўлинглар. Негаки, Ғарбнинг бошига тушаётган бугунги кўргиликларни фақат сизлар бартараф эта оласизлар холос. Тўғри, бугунги кундаги терроризм биз ва сизларнинг муштарак дардимиз ҳисобланади, лекин шу нарсани билишлариз лозимки, сизлар яқинда содир этилган ҳодисаларда нотинчликлар ва безовталикларни бошдан ўтказишлариз Ироқ, Яман, Сурия ва Афғонистон халқларининг узоқ йиллардан буён бошдан кечираётган ранж ва машаққатлари билан иккита асосий фарқи бор. Биринчидан Ислом олами кўп ҳажмда ва кенгроқ кўламда ҳамда узоқ муддат давомида қурбонликларни берди ва даҳшат ва зўравонлик ичида бўлди. Иккинчиси эса, афсусланарли жойи шундаки, ушбу зўравонликлар айрим қудратли давлатлар томонидан ҳар хил усуллар ва таъсирли шаклда ҳимоя қилинмоқда. Айни пайтда, Америка қўшма штатларининг ал-Қоида ва Толибон каби гуруҳларни ташкил этиш ёки бўлмасам уларни қуроллантириш ва қўллаб-қувватлашда ҳамда бошқа шум ишларни амалга оширишда муҳим рол ўйнаётгани барчага аён бўлган. Ушбу такфирчи терроризмнинг ошкора ва бевосита қўллаб- қувватлайдиганлар ёнида гарчи қолоқ сиёсий тизимлар бўлса ҳам ғарб иттифоқчиларининг сафидан жой олишди. Бунинг ортидан эса, минтақадаги демократиядан келиб чиққан илғор ва ғоявий методлар ҳамда услублар шафқатсизларча бостирилмоқда. Ғарбнинг Ислом дунёсидаги уйғониш ҳаракатлари билан икки ёқлама муносабатда бўлиши, бу Ғарб сиёсатидаги қарама-қаршилик ва зиддият намунасидир. Терроризмни ҳимоя қилишдаги ушбу қарама-қаршилик ҳаракатларни Исроил давлатида ҳам кўриш мумкин. Фаластиннинг мазлум халқи олтмиш йилдан кўпроқ вақт давомида терроризмнинг энг ёмон тоифасини кўриб келмоқда ва синовлардан ўтмоқда. Агар, европаликлар бугунги кунда ўз уйларида бир неча кундан буён яшириниб олишган бўлса ва жамоатчилик ҳамда гавжум марказларга чиқишмаётган бўлса, фаластинликлар эса ҳатто ўз уйларида ҳам ўн йиллар мобайнида Сионистик режимнинг вайронакор ва қирғин келтирувчи машиналарининг дастидан омонда эмас. Бугунги кундаги қайсидир кўринишдаги зўравонликларни Сионистик режим томонидан қурилаётган шаҳарчаларга солиштирганда қайси бири янада шафқатсиз эканлиги аён бўлади. Ҳар куни фаластинликларнинг уйларини, боғларини ва қабристонларини бузиб, вайрон қиладиган ушбу Сионистик режим ҳеч қачон ўзининг нуфузли иттифоқчилари ёки бўлмасам халқаро муассасалар томонидан ҳеч бўлмаганда юзаки бўлсада жиддий тарзда ва таъсирли танқид остига олинмайди ёки танбеҳ берилмайди. Сионистик режим ҳатто фаластинликларга ҳаётий асбоб-анжомлар ва ускуналарни олиб юришга ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб олиш учун имкон беришмайди. Буларнинг барчаси, кўпинча ваҳимали ҳолатга тушиб қолган ва кўз ёшлари тўкилаётган гўдаклар ҳамда аёллар кўз ўнгида рўй беради. Бу аёлар ва гўдаклар ўз хонадон аъзоларининг калтак еб турганларини ва уларга етказилаётган жароҳатларни ҳамда уларни ўта даҳшатли қийноқларга соладиган жойларга олиб боришларига гувоҳи бўлишади. Бугунги замонда бундан бошқача аёвсизликларни ва шавқатсизликларни ушбу ҳажмда ва кўламда ҳамда мунтазам тарзда давом этадиган кўринишини кўрганмисиз? Хиёбонларда аёл ва қизларни тиш-тирноғигача қуролланган ҳарбийларга эътироз билдирганлик айби билан ўққа тутишлари, агар терроризм бўлмаса унда нима деса бўлади? Ушбу варварлик ишғолгар давлатнинг ҳарбий кучлари томонидан амалга оширилади, бироқ бундай ҳолатни экстремизм демаслик керакми? Ёки бўлмасам, эҳтимол ушбу тасаввур 60 йилдан бери телевидения орқали такрорланиб намойиш этилиши бошқа бизнинг виждонимизни қийнамаслик керакми? Охирги йилларда Ислом оламига қарата ҳарбий юришларни амалга ошириш ҳам ўз ичига кўплаб қурбонларни олди, бу ҳам бўлса Ғарбнинг минтақадаги қарама-қарши ва бир-бирига зид бўлган ҳаракатларининг яна бир намунасидир. Ҳужумга учраган мамлакатлар инсоний талафотлардан ташқари иқтисодий ва саноат инфратузилмаларини ҳам қўлдан бой беришди. Ушбу юртларнинг тараққиёт ва ривожланиш сари ҳаракатлари тўхтаб қолди ёки бениҳоят даражада секинлашиб қолди. Бунинг ортидан эса ушбу мамлакатларнинг ҳозирги шароити ўн йиллаб орқага қайтди. Шуларнинг барчасига қарамай, яна юзсизларча улардан ўзларини жабр кўрмаган ва хўрланмаган деб билишларини талаб қилишади. Қандай қилиб шаҳару- қишлоқлари вайронага ва хароба айланган мамлакатни зулм ва жабр кўрмаган деб аташ мумкин? Яна уларга марҳамат қилиб ўзларингизни жабрланган деб билмайлар деб айтишларига нима деса бўлади? Балки, ушбу фожиаларни одамларнинг хотирасидан бутунлай чиқаришга ва униттиришга ҳаракат қилиш ўрнига ёки бўлмасам тушунмасликка олишга чорлаш ўрнига улардан самимий узр сўраш яхши эмасми. Ислом дунёси сўнги йилларда иккиюзламачи ҳужумкорларнинг қўлидан ранж озорларни кўришдан ташқари, моддий зарарларни ҳам кўришди. Азиз ёшлар! Сизлар бугун ёки келгусида тўғри йўлдан адаштирадиган алдов ва ёлғон хотираларни ўзгартиришларизга умид қиламан. Чунки, тўғри йўлдан адаштирувчи зеҳният узоқни кўзлаган масадларни пинҳон қилиш бўлиб, зиён етказадиган ғаразли мақсадларни эса зийнатлаб кўрсатишдир. Менимча, тинч ва осуда ҳаёт кечириш учун хавфсизликни таъминлашнинг биринчи босқичида ушбу зўравон ғояларни ислоҳ этиб тузатиш керак. Токи Ғарб сиёсатларида икки ёқлама меъёрлар ҳукмрон бўлар экан ва токи терроризм ўзининг қудратли хомийлари нуқтаи назарида яхши ва ёмон тоифага тақсимланар экан ҳамда давлатлар манфаатлари инсоний ва ахлоқий қадриятлардан устун қўйилар экан зўравонликларнинг илдизини бошқа жойлардан қидиришга ҳожат қолмайди. Аммо афсуслар бўлсинки, ушбу илдизлар узоқ йиллар давомида аста-секинлик билан Ғарбнинг маданий сиёсатларида ҳам чуқур илдиз отди. Дунёнинг кўплаб мамлакатлари ўзларининг маҳаллий ва миллий маданиятлари билан фахрланишади. Ушбу маданиятлар инсоният жамиятининг юз йиллар давомидаги туғилишларини ва юксалишларини ўз ичига сингдириб келган. Ислом олами ҳам ушбу ишлардан истисно бўлмаган. Бироқ, ҳозирги замонда Ғарб дунёси жаҳон цивилизациясини ўхшатиш ва уйғунлаштиришда илғор воситаларни қўллаш билан қатъият кўрсатмоқда. Мен Ғарб маданиятини бошқа халқларга мажбурий сингдиришни ва мустақил маданиятларни арзимас деб ҳисоблашни, кўплаб зарар ва зиён етказувчи деб талқин қиламан. Ҳозирги пайтда, бой маданиятларни камситиш ва ушбу маданиятларнинг муқаддас саналадиган соҳаларини ва жойларини таҳқирлаш ҳаракатлари юз берияпти. Лекин, айни пайтда ушбу камситилаётган ва таҳқирланаётган маданиятларнинг ўрнини боса оладиган, бирон бир потенциалга ва имкониятларга эга бўлган маданиятлар мавжуд эмас. Мисол тариқасида келтирадиган бўлсак, афсуски, Ғарб маданиятининг асосий қисмига айланишга улгурган тажовуз ва ахлоқий тартибсизлик унсурларининг мақбул бўлиши ва мавқеи ҳатто ўзининг пайдо бўлган жойида ҳам таназзулга юз тутди. Савол шундаки, мабодо биз маданиятни барҳам берувчи, тутуриқсиз ва бемаъни маданиятни хохламасак гуноҳкор бўламиз? Агарда, бизнинг ёшларга қаратилган вайронагарчиликларни келтириб чиқарувчи ва бузғунчиликни кўзда тутган санъатлаштирилган маҳсулотлар кўринишидаги оқимларга монеълик қилсак унда биз айбдор бўламиз? Мен маданиятни боғлаб турадиган қадриятларни ва аҳамиятларни инкор этмайман. Ушбу боғлиқликлар ҳар қачон табиий шароитда ва эҳтиром билан жамият томонидан маъқул кўрилган ҳамда юксалиш ва тараққиёт ва бойликлар инъом этилган. Бунинг аксида эса, номутаносиб ва мажбурий боғланишлар муваффақиятсиз ва зарарлидир. Афсус билан шуни айтишим керакки, ИШИД сингари ярамас ва жирканч гуруҳлар четдан кириб келган маданиятларнинг муваффақиятсиз натижасидир. Агар муаммо ҳақиқатда ақидаги боғлиқ бўлганда эди, мустамлакачилик асридан олдин ушбу воқеаларга ўхшашларини Ислом оламида кўриш мумкин эди. Ҳолбуки, тарих бунинг аксига гувоҳлик беради. Тарихий аниқ ва шубҳасиз ҳужжатлар очиқ ойдин шуни кўрсатадики, қандай қилиб мустамлакачилар бир бадавий қабилаларда экстремистик тафаккурлар билан бир ғояда бирлашишди ва ушбу минтақада экстремистларнинг уруғини сепиб қўйишди. Агар аксинча бўлса, унда нима учун бир инсонни ўлдириш бутун башариятни ўлдиришдек бўлишини тарғиб қиладиган, ахлоқий ва инсонийликни ўз ичига қамраб олган жаҳон диний мактабларининг биридан ИШИД каби террорчи гуруҳлар пайдо бўлди. Бошқа томондан эса, яна бир савол бериш ўринлики, Европада таваллуд топиб ва ўша муҳитдаги тафаккур ва руҳият билан улғайганлар нега ушбу гуруҳлар томонидан жалб этилмоқда. Қандай қилиб ишониш мумкинки, жанг минтақаларига бир-икки марта сафар қилган кишилар бирданига шунчалик даражада экстремистга айланиб қолишадики, ҳатто ўз ватандошларини ҳам ўлдиришдан қайтишмайди. Албатта, зўравонлик урчиган жойда ва ифлосликлар авж олган муҳитда носоғлом маданият билан озиқланган бир умрнинг таъсирини унитмаслик лозим. Бунинг учун жамиятда юзага келган ифлосликлар ва тубанликларни ҳар томонлама ва кенг қамровли таҳлил этиш зарур. Балки, бундай ҳолат тенгсизликлар натижасида йиллар мобайнида иқтисодиётнинг ва саноатнинг гуллаб яшнашидаги жиддий нафратланишларда ва баъзида қонуний камситишларда ҳамда Ғарб жамиятларининг ички қатламларидан юзага келган тузилмаларда шакллангандир. Ҳар ҳолда, ўз жамиятларингиздаги зоҳирий қатламларни сизлар очишлариз керак ва гина-адоватларни ҳамда чигалликларни топиб уларни бартараф этинглар. Ўртадаги келишмовчиликларни ва низоларни ислоҳ қилинглар. Терроризм билан курашдаги катта хатолардан бири шундаки, шошқалоқлик билан муносабат билдиришга ўтилади, бунинг ортидан эса мавжуд тарқоқликлар ва ихтилофлар янада авж олади. Ҳар бир ҳаяжонли ва безовта қилувчи ҳаракатлар миллионлаб масъулиятли ва фаол инсонлардан ташкил топган Америка ва Европада истиқомат қиладиган мусулмонлар жамиятини изтиробга солади ёки қўрқинчга ва яккаланиб қолишларига олиб келади. Бундан ташқари уларни асосий ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум бўлишларига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, уларнинг жамоатчилик ишларида аралашиб юришларига ҳам тўсқинликлар юзага келади. Шу билан бирга, нафақат мушкил ва муаммоларнинг ҳал этилишига монеъликлар юзага келади, балки нохушликларни ва кўнгилсизликларни ҳам янада кўпайтиради. Юзаки тадбирлар агар қонуний асослар топса, унда мавжуд қутбларга бўлиниш йўллари яна ортади. Бу эса фақат бўҳрон келтириб чиқаради холос. Қўлга киритилган маълумотларга кўра, Европанинг айрим мамлакатларида ўз фуқароларини мусулмонларга қарши жосуслик қилиш учун мажбурий қонунлар жорий этилган. Ушбу ҳатти-ҳаракатлар ва чоралар золимона бўлиб, барчага аёнки хохлаймизми, хохламаймизми зулм ўз эгасига қайтиши муқаррардир. Бундан ташқари мусулмонлар бундай ношукурликка лойиқ эмас. Ғарб дунёси узоқ асрлардан буён мусулмонларни яхши билишади. Ғарбликлар ислом ерларида меҳмон бўлганларида уй эгасининг мол-давлатига кўз олайтиришди ва мезбон бўлганларида эса мусулмонларнинг ишидан ва фикридан баҳраманд бўлишди. Лекин улар кўпинча меҳрибонлик ва сабр бардошдан бошқа нарсани кўришмади. Шунинг учун мен сиз ёшлардан теран ва соғлом фикр билан тўғри тушуниб англашларизни ҳамда кўнгилсиз тажрибалардан хулоса чиқариб, Ислом оламидаги шарафли ва соғлом тамойиллар асосларига эргашишларизни истар эдим. Агар ушбу тамойилларга эргашсаларингиз, ўз келажаклариз учун мустаҳкам пойдевор барпо этган бўласизлар. Ушбу пойдеворлар устида эса ишончли ва хавфсиз уйларни қурган бўласизлар. Ҳамда ўз уйларизда тинчлик ва хотиржамликни ўрнатган бўласизлар ва дунёда ёрқин ва порлоқ келажак учун замин яратасизлар. Саййид Али Хоманаий Ҳижрий шамсий 1394 йил 8 озар Мелодий ҳисоб билан 2015 йил 29 ноябр