Францияда охирги кунлар давомида вужудга келган ҳодисалар пайида амалга оширилди.
Исломи Инқилоб муаззам раҳюарининг Шимолий Америка ва Европа ёшларига йўллаган номаси.
Бисмиллоҳи раҳмонир-раҳим
Шимолий Америка ва Европанинг барча ёшларига
Францияда вужудга келган охирги воқеалар ва Ғарб мамлакатларининг бошқаларида бунга ўхшаш ҳодисаларнинг вужудга келиши сизлар билан туғридан туғри сўҳбат қилишимизга ишонтирди. Мен сиз ёшларни ота-оналарингизнинг мавқеъларини назарга олмаслик учун эмас, балки шу сабабдан ўз тингловчим деб қарор бераманки сизлар миллатингиз ва ўз ватанингизнинг келажагини сизларнинг қулларингизда деб биламан. Ва шунингдек, ҳақиқатжўйлик ҳисс-туйғусини сизларнинг юракларингизда кучлироқ ва устуворроқ жой олган деб ҳисоблайман. Шунингдек, бу номада сизларнинг сиёсатчиларингиз ва давлат арбобларингизга хитоб қилмайман. Чунки менинг эътиқодларимга кўра, улар огоҳлик билан сиёсатни садоқат ва туғри йўлдан ажратиб юборишган.
Мен сизлар билан ислом, айниқса, ислом чеҳраси ва уни тасвир этиш бўйича сизларга тақдим этаётган жараёнлар ҳақида сўҳбатлашаман. Икки унйиллик бундан олдин, яъни тахминан Шўролар Иттифоқи давлатининг парчаланишадан сўнг, бу буюк дин бир қурқинчли душман мавқеига қарор олиши учун жиддий сайъ-ҳаракатлар амалга ошириб келинмоқда.
Қурқув ва нафрат туйғуларини рағбатлантириб ва ундан фойдаланиш, афсўски Ғарб мамлакатларининг сиёсий таърихида узоқ собиқапга эгадир. Мен бу ерда, ҳозирги кунгача Ғарб мамлакатларининг халқи ҳақида баён этилган турли "қурқинчлар" ҳақида сўҳбат қилмаман. Сиз ўзингиз таърих ҳақида амалга оширилган охирги тадқиқотларни бир қисқа ўрганиб чиқсангиз янги таърих ёзишларда, Ғарб мамлакатлари томонидан дунёнинг бошқа халқлари ва миллатдларига нисбатан ёлғон ва самимий бўлмаган муносибатларини яхши тушуниб етасиз. Европа ва Америка таърихи қуллликдан тўладир. Мустамликачилик даврада боши эгилган ва ыоратанлилар ва Масеҳий бўлмаганларга нисбатан қилган зулмларидан хижолатдадир. Сизларнинг таърихчиларингиз ва тадқиқотчиларингиз католик ва протестантлар номи билан мазҳаблар ёки иккинчи жаҳон урушлари давомида қавмият ва этник келиб чиқишлар номи билан маълум урушларда қон тукишларнинг вужудга келишидан аниқ хижолат тортишларини зоҳир этишади.
Бу эса ўзидан ўзи таҳсинларга арзийди ва менинг мақсадим ушбу кўп руйхатга эга бўлган таърихни танбеҳ этиш эмас, балки сизлардан шуни истайманки, ўз зиёийларингиздан нима учун Ғарбда умумий виждон ҳама вақт бир неча унйилликлар ва гоҳида эса юз йил кечикиб огоҳ бўлади ёки уйғонади?,-деб сўранглар. Нима учун умумий ва коллектив виждонни қайта кўриб чиқиш бугунги кун масалаларида эмас, балки фақт узоқ вақтда бўлиб ўтган масалаларга тегишли бўлиши керак? Нимага исломий ақидалар ва маданият билан муносибатда бўлиш усуллари каби муҳим мавзўларда оммавий афкорда огоҳлик шаклланиши учун тўсиқликлар яратилади.?
Сиз яхши биласизки, "бошқалардан" сохта қурқув, таҳқир ва нафратларни ижод этиш уша золим манфаатжўйликларнинг муштарак заминалари ҳисобланади. Энди мен истайманки, сизлар сўрангчи нима учун қадимий қурқитиш ва нафратларни ижод этиш сиёсати бу гал собиқаси бўлмаган тарзда ислом ва мусулмонларни нишонга олган? Нима учун бугунги дунёда қудрат тизими ислом тафаккурини ҳошияга ва эътибордан четга қолдиришга мойиллик зоҳир этади? Исломнинг қайси қадриятлари ва маънилари зўравон қудратларнинг дастурларига халақит бермоқда ва ислом ҳақида хато тасаввурлар ижод этиш соясида нима фойдаларга эга бўлишади? Бас, мени биринчи орзуйим шундан иборатки, сиз исломга қарши амалга ошираётган қоралашларнинг сабабларини қидириш ва ўрганишларингизни хоҳлайман.
Мени иккинчи истагим шундан иборатки, салбий таблиғотлар ва олдиндан хулоса чиқаришларга аксуламал кўрсатиб, туғридан туғри ва бевосита маълумотларга эга бўлишга сайъ-ҳаракат қилинглар. Соғлом мантиқ шуни таққозо этадики, ҳеч бўлмаса сизни қурқатадиган ва узоқлаштирадиган нарсалар ва уларнинг моҳиятларини билинглар. Исломдан олган менингн тушунчаларим ва бу дин ҳақидаги бошқа талқинларни қабул қилишларингизни мен таъкидлайман, балки шуни айтмоқчиманки, бугунги дунёда таъсирчан ва устувор ушбу ҳақиқатларни ғаразли мақсадлари билан сизларга таништирмоқчи бўлганларига йўл қуйманглар. Риёкорлик билан ўз хизматларида бўлган террористларни ислом намояндалари унвонида сизларга таништиришга рухсат берманглар.
Ислом динини асил ва биринчи манбаълар орқали ўрганиб олинглар. Исломни Қуръони карим ва унинг буюк Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳаётидан ошно бўлинглар! Мен бу ерда сўрамоқчиманки, сизлар бевосита мусулмонларнинг Қуръонларига мурожаат этганмисизлар? Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг таълимотлари ва ул ҳазратнинг ахлоқий ва инсоний таълимотларини мутолаа этаганмисизлар? Ҳозирги кунгача оммавий ахборот воситаларидан бошқа манбаълардан топиб уқиганмисизлар? Ўзларингиздан бирон вақт ана шу ислом асрлар давомида қайси қадриятларга асосланиб, дунёнинг фикрий ва ақлий маданиятини вужудга келтирган ва буюк мутафаккирлар ва донишмандларни тарбия этган, - деб сўраганмисизлар?
Мен сизлардан камситадиган ва кучсиз фазоларни жилвалантиришлари билан сиз ва ҳақиқат ўртсида ҳиссий туйғуларни яратиш ва холисона ҳукм чиқариш имконигна эга бўлишларингиз учун тўғон бўлишларига ижозат берманглар. Бугунги кунда алоқа воситалари учун бир географик чегара мавжуд эмас. Сизларни сохта ва зеҳний чегаралар билан қуршаб олишларига рухсат берманглар. Агарчи ҳеч ким ёлғиз бир ўзи вужудга келган бушликларни бартараф этолмасада, аммо сизларнинг ҳар бирингиз ўз очик фикрлаши ва атрофидаги муҳитидан келиб чиқиб бу бушликларни кезиб ўтиш учун инсоф ва андешалари билан тўлдиришлари мумкин. Сиз ёшлар ва ислом ўртасида олдиндан уйлаб уюштирилган кескинлик лойиҳалари агарчи яхши бўлмасада, аммо сизларнинг зеҳнларингизда синчковлик ва изланувчанликни ижод этиши мумкин.
Бу саволларга жавоб топиш учун амалга оширган сайъ-ҳаракатларингиз янги ҳақиқатларни кашф этиш учун сизларга фаровон фурсатни яратиб беради. Бинобарин, бу фурсатни исломни ўрганишда олдиндан хулоса чиқармасдан дарк этиш ва уни туғри англаш учун қулдан бой берманглар ва эҳтимол уша вақти ҳақиқат баробарида сизларнинг масъулиятни ҳисс этишларингизга қараб, Ғарб ва ислом ўртасидаги алоқалар таърихида бу вақтнинг келажак авлодлари камроқ жаҳл ва осойишта виждон билан ёзишлари мумкин бўлади.
Сайид Али Хоманаий
21.01.2015
/129
source : al Mustafa
Tuesday
27 January 2015
10:40:18 AM
667470
Full Text;
Message of Ayatollah Khamenei to the Youth in Europe and North America in UZBEK
Message of Ayatollah Khamenei to the Youth in Europe and North America in UZBEK language