AhlulBayt News Agency

source : Parstoday
Thursday

30 July 2020

4:16:37 AM
1059006

Message of Imam Khamenei on 2020 Hajj pilgrimage, in UZBEK

Message of Imam Khamenei on 2020 Hajj pilgrimage, in UZBEK

AhlulBayt News Agency (ABNA): Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Ҳаж айёми муносабати билдирган мурожаатида,  АҚШ жиноятларига назар ташлаб, бу давлатни ўз халқига нисбатан ёвуз сиёсатлари,  бу мамлакатдаги халқ қатлами ва синф масофасининг чуқур водийси,  ҳамда кўчада жиноят содир этмаган инсонни қийноқлар остида ўлдираётган полициячи, Ғарб цивилизациясининг маънавий ва ижтимоий инқирозининг чуқурлиги ва уни сиёсий - иқтисодий фалсафасини бузилиши ва яроқсизликига шоҳид бўламиз деб эълон этдилар.

Исломий Инқилоб раҳбари ўз сўзларида Американинг кучсиз халқларига нисбатан муносабатлари,  АҚШлик  полициячини қора танли эркак бўйнига тиззасини қўйиб,  босиб ўлдирганининг катта бир сенарициясидан ўзга нарса эмас деб изоҳладилар.

Ул Зот  шунингдек Ҳаж маросимини  коррупция,зулм, кучсизларни қатл этиш, қотиллик ва талончиликнинг маркази бўлган зўравон қудратлар қаршисида тура олиш маросими эканлиги ҳамда бугунги кунда  Ислом умматининг танаси ва руҳи зўравон қудратларнинг зулм -шафқатсизлигидан азобда бўлгани ва қонга ботганини таъкидлаб дедиларки, биз АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги ҳарбий иштироки  минтақа халқларнинг зиёнида бўлиб, бу мамлакатларнинг қолоқликига сабаб бўлмоқда деб ҳисоблаймиз.

Инқилоб Раҳбари  Исломий Умматни тажовузкор АҚШ ва сионистик режимга қарши бирлашиши шунингдек, жабрланган Фаластинга ёрдам бериши, Яманнинг " ярадор" танасига ҳамдардлик кўрсатиши  ва дунёнинг мазлум мусулмонларини қўллаб қувватлашишга даъват этиб,  айрим ислом давлатлари етакчилари  ўзининг мусулмон биродарларига таяниш ўрнида душман бағрида бошпана изламоқда ва бир неча кунлик шахсий манфаатлари учун  душманнинг барча таҳқир -ҳақоратлари ва зўравонликига дош бермоқда ва ўз миллатининг қадр- қиммати ва мустақилликигаа зарба беришмоқда деб насиҳат қилишди.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек, Исломий Эроннинг тараққиётига ишора қилиб,  бугунги даврнинг энг катта шайтони ва босқинчиси яъне АҚШ режими бизни қўрқитиб ёки мағлуб эта олмаган шунингдек моддий ва маънавий тараққиётимизга тўсқинлик қила олмаган деб аниқлик киритдилар.

................................................

End/ 257