Message of Imam Khamenei on 2021 Hajj pilgrimage, in UZBEK

Message of Imam Khamenei on 2021 Hajj pilgrimage, in UZBEK

In his message to 2021 Hajj, the Leader of the Islamic Revolution emphasized that over the last 150 years Muslim nations have mostly been subject to the aggressive western countries’ greed, interference and malevolence. Imam Khamenei also stressed that the Islamic nation must make up for the past and “resist” against such aggression.

AhlulBayt News Agency (ABNA): фақат қаршилик ва муқовимат билан исломий мамлакатларнинг қолоқликларини қоплаш мумкин

بسم‌اللّه‌الرّحمن‌الرّحیم

 

و الحمد للّه ربّ العالمین و صلّی اللّه علی محمّد و آله الطّاهرین و صحبه المنتجبین و مَن تَبِعهم بِاحسان الی یوم الدّین.

Дунё бўйлаб мусулмон биродарлар!

Ҳажнинг буюк неъматидан маҳрум қолди ва муштоқ бўлган қалблар афсусланиб раҳмли ва миҳрубон  Оллаҳ таоло бино этилган шарафли ва муҳтарам уйда  зиёфватни қўлдан бой берди.

Бу Ҳаж йилининг қувончи ва маънавий равнақи даври айрилиқ ва афсусланиш фаслига айланиб бораётган иккинчи йил, эпидемия касаллиги вабоси ва эҳтимол Ҳарами шарифда ҳоким бўлган сиёсат балоси мўминларнинг муштоқ кўзларини ислом умматининг бирлиги, азамати, буюклиги ва маънавиятининг рамзи ва бу улуғвор чўққини кўриш ва мушоҳада этишдан маҳрум этади.

Ушбу имтиҳон ислом умматининг тарихидаги ёрқин ўтиб кетиши мумкин бўлган бошқа мувафаққиятли имтиҳонларга ўхшайди. Ҳажнинг асл шаклида мусулмонларларнинг қалбида ва жонларида тирик қолиши муҳим ва энди унинг маросими вақтинча ўтказмаслиги унинг юксак ва улуғвор паёми камаймайди.  

Ҳаж бу сир-асрор тўла ибодатдир. Ундаги ҳаракат ва сокинликнинг чиройли уйғунлиги мусулмон шахс ва мусулмон жамоасининг ўзига хослигини яратади ва унинг гўзаллигини дунё олдида намойиш этади. Бир томондан бандаларнинг қалбини руҳан кўтаради ва зикр, камтарлик ва илтижо орқали уларни Худога чқинлаштиради бошқа томондан эса дунёнинг турли бурчакларидан бир хил кийим ва мақсад билан келган биродарларни бирлаштиради. Бошқа томондан эса Ҳаж  ўзининг мазмунли ва сирли маросимлари билан дунё аҳлининг кўз олдида ислом умматининг олий рамзини намойиш этади ва ёмон ниятда бўлган кишиларга ислом умматининг азамати ва буюклигини жилвалантиради.  

Бу йил муқаддас Худо уйининг Ҳаж маросими ўтказилмайди, аммо Раббул-байтга эътибор, зикр, камтарлик, илтижо ва шафоат мавжуддир. Арафотга бориш муяссар бўлмайди, аммо Арафа кунида билимга асосланган ибодат, дуо ва муножотни бажо келтириш мумкин. Минода шайтонга тош отиш муяссар бўлмайди, аммо ҳамма жойда кудрат талаб этадиган шайтонларни даф этиш мумкин, Каъба атрофида зиёратчиларнинг ҳузур топишининг имкони бўлсмайди, аммо Қуръони каримнинг аниқ оятлари атрофида қалбларнинг бирлашиши ва Аллоҳ учун рўза тутиш доимий бурчдир.   

Бугун улкан жамият, улкан ер, сон-саноқсиз табиий бойликларга ва йирик ҳушёр халқларга эга бўлган биз ислом дини уммати ўз ресурсларимиз ва имкониятларимиз билан келажакни шакллантиришимиз керак.  Сўнгги 150 йил давомида мусулмон халқлари ўз давлатлари ва мамлакатлари истиснолардан ташқари ўз тақдирида ҳеч қандай рол уйнамадилар ва агрессив Ғарб ҳукуматлари сиёсати томонидан тўлиқ бошқарилиб, уларнинг  очкўзлик, аралашув ва ёвузликларига дучор бўлдилар. Бугунги кунда кўплаб мамлакатларнинг илмий қолоқлиги ва сиёсий алоқадорлиги уша пассивлик ва етишмовчиликнинг маҳсулидир.  

Бизнинг умматимиз, бизнинг ёшларимиз, донишмандларимиз, диний уламоларимиз ва маданий мутафаккирларимиз, сиёсатчиларимиз, партия ва жамиятимиз бугунги кунда уятли ва шармадали ўтмишни қполашлари керак; Улар устувор туришлари ва Ғарб қудратларининг душманликлари, аралашувлари ва зўравонликларига қарши “”кмуқовимақилишлари зарур.

Зўравон қудратлар дунёсини хавтирга солган ва ғазаблантирган Эрон ислом Жумҳуриятининг барча сўзлари ушбу муқовиматга даъват этишдан иборатдир: АҚШ ва бошқа тажовузкор кучларнинг аралашуви ва ёвузликларига қарши туриш ва исломий маърифатга таяниб ислом оламининг келажагини қўлга олишдан иборат.  

Табиийки, АҚШ ва унинг иттифоқчилари “қаршилик” кучларига сезгир бўлиб, “исломий қаршилик фронти”га қарши душманлик қилишга уринмоқда. Баъзи минтақавий ҳукуматларнинг улар билан бирлашиши ҳам уша душманликлар давом этиши йўлидаги аччиқ  ҳақиқатдир.

Сайъ-ҳаракат, тавоф, Арафот, Жамарот, Ҳаж ҳамжиҳатлигининг шукўҳ ва шаҳоматини бизга кўрсатадиган Ҳаж маросимларининг тўғри йўли, Худога таваккул этиш, иллоҳий абадий қудратга эътибор қаратиш, миллий эътиқодга бўлган ишонч, ҳаракат ва курашга ишониш, ҳаракат қилиш учун қатъийлик қилиш ва ғалаба учун катта умид қилишдан иборатдир.  

Ислом дунёсидаги воқеалар воқеийликлари бу умидни ва азм-иродани янада кучайтиради. Бошқа томондан ислом оламидаги бахтсизликлар, илмий қолоқлик ва сиёсий боғлиқ бўлиб қолишлар, иқтисодий ва ижтимоий нотинчликлар бизни улкан вазифа ва тинимсиз курашга даъват этади;   Ишғол қилинган Фаластин бизни ёрдамга чақиради, зулм қилинган ва қонли Яман қалбларни оғритади, Афғонистоннинг оғир аҳволи барчани ташвишга солмоқда, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг аралашуви яққол кўриниб турган Ироқ, Сурия, Ливан ва бошқа баъзи мусулмон мамлакатларидаги фожеали воқеалар ёшларнинг ғайрат ва тиришқоқлигини илҳомлантиради.

Бошқа томондан бу барча нозик минтақада қаршилик унсурларининг пайдо бўлиши, халқларнинг уйғониши ва кучли ёш авлоднинг ғайратлари қалбларни умид билан тўлдиради; Фаластин ўзининг барча соҳаларида “Қуддус қиличини” қўлга олиб курашга шайланган; Қудс, Ғазо, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқлари, 48 йилги сарзаминлар ва лагерларнинг барчаси курашга кўтарилиб, ўн икки кун давомида тажовузкорларнинг бурнини ерга суртишади; Қамалда бўлган Яман етти йиллик уруш, жиноятчилик ва ёвуз душманнинг зулмига дош бериб, озиқ-овқат, дори-дармон ва яшаш шароитлари очлигига қарамай, золимларга буй сунмаяпди ва ўз ҳокимияти ва ташаббуси билан уларни даҳшатга солади; Ироқда қаршилик кўрсатиш унсурлари АҚШ ва унинг гумоштаси бўлган ИШИД террористик гуруҳини мағлуб этмоқда, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларининг ҳар қандай аралашуви ва ёвузлигига қарши устувор туришларини билдиришмоқда.

Ироқ, Сурия, Ливан ва бошқа мамлакатларда ғайратли ёшлар ва “қаршилик” унсурларининг қатъийлиги, азм-иродаси ва ҳаракатларини чалғитиш ва уни Эронга ёки бошқа бирон бир ҳокимиятга боғлаш, бу жасур ва ҳушёр ёшларни ҳақорат қилиш учун Американинг ташвиқотий ҳаракатлари америкаликларнинг минтақа халқларини яхши танимайдиганидан далолат беради.

Ана шу нотўғри дарк этиш АҚШнинг Афғонистонда хўрланишига олиб келди. Ўтган йигирма давомида ушбу мамлакатни босиб олиб, ушбу бегуноҳ ва тинч халққа қарши қурол-яроқ, бомба ишлатишига олиб келди ва ўзларини ботқоққа солиб қуйди ва охири ўз кучлари ва ҳарбий техникаларини чиқаришга мажбур бўлди. Албатта, уйғонган афғон халқи ўз мамлакатидаги АҚШ разведка воситалари ва юмшоқ қуролларига қарши ҳушёр ва огоҳ бўлиши керак

Минтақа халқлари ҳушёр эканликларини намойиш этишди ва ҳатто Фаластиннинг ҳаётий масаласидаги талабларидан АҚШнинг қониқиш ҳосил қилиши учун айрим давлатларга қараганда уларнинг ёндошуви ва йўл-йўриқлари ажралиб туради. Босқинчи сионистик режим билан очиқ ва яширин равишда ўз муносабатларини нармаллаштиришга ҳаракат қилган давлатлар Фаластин халқининг тарихий ватанига бўлган ҳуқуқини инкор этмоқда. Улар ўз мамлакатларидаги табиий ресурсларни толон-торож қилишдан тўхтамадилар ва энди Фаластин халқининг сармояларини ғорат қилишмоқда.

Азиз биродар ва сингиллар!

Бизнинг минтақамиз ва унда юз бераётган хилма-хил ва турли воқеалар ибрат-намуна ва сабоқлар манбаидир. Бир томондан тажовузларга қарши кураш ва қаршилик натижасида пайдо бўлган куч бўлса, иккинчи томондан унинг зўравонликларга қарши заифлик ва таслим бўлишидан келиб чиққан хўрликдир. Худонинг ҳақиқий ваъдаси-мужоҳидларнинг Худо йўлидаги ғалабасидир: اِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُركُم وَ يُثَبِّت اَقدامَكُم  

Ушбу курашнинг биринчи самараси Худо хоҳласа, Америка Қўшма Штатлари ва бошқа халқаро золимларнинг исломий мамлакатларга аралашуви ва зўравонликларини тўхтатишир.

Аллоҳ таолодан мусулмон халқларининг ғалабасини сўрайман ва Ҳазрати Бақитуллоҳ (алайҳисалом-га салом йўллайман ва Худодан буюк Имом Хумайний (р.а) ва буюк шаҳидлар даражаларини юксалтиришини сўрайман.

والسّلام علی عباد اللّه الصّالحین

Сайид Али Хоманаий

...................................

End/ 257

 


Related Articles

Post your comments

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*