Imam Khamenei's speech on Al-Quds Day, 2022 in UZBEK

Imam Khamenei's speech on Al-Quds Day, 2022 in UZBEK

Supreme Leader of the Islamic Revolution Ayatollah Seyyed Ali Khamenei has started delivering a televised speech in commemoration of the International Quds Day. The following is the text of the speech delivered on April 29, 2022 by Imam Khamenei, the Leader of the Islamic Revolution, on the occasion of Quds Day in Uzbek.

AhlulBayt News Agency (ABNA): Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бутун Фаластин қаршилик саҳнасига айланди ва сионист душман билан муроса қилиш бўйича барча режалар бекор қилинди деб айтдилар.

Эслатиб ўтамиз бугун 2022 йил 29-апрель, Муборак Рамазон ойининг охирги жумаси Халқаро Қудс кунидир.

Имом Ҳумайний 1979-йилда (1399-ҳижрий-қамарий, рамазон) Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида расмий кун деб эълон қилган ва бутун дунё мусулмонларини Исроил режими ва унинг тарафдорларининг мағлуб этиш учун бирлашишга чақирган.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси матбуот хизмати сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси бугун Халқаро Қудс куни муносабати билан телевидения орқали қилган чиқишида, Фаластин халқи фойдасига келажакнинг жуда ёрқин истиқболарини жумладан бутун Фаластинга қаршилик майдонини кенгайтириш ва унинг муқобилида босқинчи сионистик режимни ва унинг асосий ҳомийси АҚШнинг кучсизланиши, Фаластиндаги сўнги воқеаларни сионистик режим билан муроса режаларини бекор ққилинишини санаб ўтиб, Ғарбий Осиё минтақасида қаршилик кўрсатиш ҳодисасининг ўзармас неъматларини эслатиб, фақат қаршилик кучлари билан ислом дунёси ва энг аввало Фаластин масаласини ҳал қилиш мумкин деб эълон қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари жинояткор ва босқинчи сионистик режим Қуддусда ҳукмронлик қилаётган экан, йилнинг барча кунларини Қужс куни ҳисоблаш кераклигини таъкидлаб, Муқаддас Қудс Фаластиннинг юраги бўлиб, босиб олинган денгиздан дарёгачаа Қудснинг давомидир деб эслатдилар.

Ул Зот Фаластин халқнинг мислсиз матонат ва жасоратига қойил қолган ҳолда, Фаластин ёшларининг фидокорана амалиётларини Фаластин учун мудофаа қалқон яратиш ва турли келажакка башори эканлигини таърифлаб бугунги ва келгуси Фаластинда янги мувозанатни пайдо бўлиши белгилларини баён этиб, бутун Фаластин ва бутун Ғарбий Осиёда сионистик режимнинг гуё " енгилмас армияси" ўрнини енгилмас ирода эгаллади ва жиноятчи сионист режим армияси ўзининг ҳужум чизиғини мудофаа чизиғига айлантиришга мажбур бўлди деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб раҳбари сионистларни ақлдан оздирган Женин лагеридаги ҳаракат, фаластинликларнинг 70 фоизини босқинчи сионистик режимга қарши ҳужум уюштиришни талаб қилиши, 1948 йилги сазаминларнинг шимолий ва жанубидаги фаластинилкларнинг жиҳодий ҳаракати, Иордания ва шарқй Қуддусдаги кенг қармли анмшйлари, Фалатин ёшларин Масжилд-ақсони мудофа ицқлшлари ва Ғазо бўлгасида ҳарбий машқлар каби бутун Фаластиндаги қаршилик ҳаракатларини кенгайтиришига ҳам тўхталиб, бу муҳим масалалар фаластинликларни босқинчи сионистик режимга қарши туришга тўлиқ тайёрлиги маъносидадир ва мужоҳид ташкилотлари зарур вазиятда амалиёт ўтказиши учун имконият яратиб беради деб баён этдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси бу ҳодисалар ва сўнги йилларда Фаластинда рўй берган воқеаларнинг мурожаатини сионистик режим билан муроса режасини бекор қилинганини эслатиб, Фаластин хусусидаги ҳеч қандай режани унинг асосий эгалари яъне фаластинилклар иштирокидан ташқари ва ё уларнинг фикрига қарши амалга ошириб бўлмайди ва бу Осло ёки икки ҳукуматли араб икки давлат режаси ёки аср келишуви ёки яқинда таҳқирловчи нормаллаштириш каби барча олдинги келишувлар бекор қилинганини англатади деб эълон қилдилар.

Ислом Инқилоби раҳбари сионистик режимнинг оғир вазиятига қарамай бу режимнинг турли жиноятлари давом этаётганига ишора қилиб, Украина масаласи бўйича шов-шувга сабаб бўлган Европа ва АҚШдаги ўз таъбирлари билан инсон ҳуқуқларининг ёлғончи фаоллари Фаластинда содир бўлаётган кўплаб жиноятлар олдида сукут сақламоқда, мазлумларни ҳимоя қилмайди балки қонхўр бўрига ҳам ёрдам беради деб таъкидладилар.

Ул Ҳзарат шунингдек Ғарб ирқчи кучларининг бу ёлғон ҳатти-ҳаракатларидаги ката сабоқ уларга таянишдан ўзини тийиш эканлиггини эслатиб, фақат Қуръони карим ва азиз ислом аҳкомларидан келиб чиққан қаршилик кучи билангина ислом олами муаммолари ва энг аввало Фаластин масаласи ҳал бўлиши мумкин деб буюрдилар.

Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий Ғарбий Осиё минақасида қаршилик кучларини минтақадаги энг баракали ҳаракат эканлигини зикр этиб, қаршилик ҳаракати ва маркази Ливаннинг босиб олинган қисмларини сионистлар босқинидан тозалади, Ироқни АҚШ чангалидан қутқарди ва ИШИД ёвузлигидан нажот берди,АҚШ ёвуз режаларига қарши суриялик ҳимоячиларга ёрдам берди, Яман халқига юклатма урушда ёрдам берди, илоҳий инояти билан сионстик режимни тиз чўктирди ва мужоҳидлик билан Қудс ва Фаластин масаласини бутун дунё жамоатчилигига кундан кунга кўтарди дед аниқлик киритди.

.................................
End/ 257


Related Articles

Post your comments

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*